Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ

×

 2023-01-31 13:35:32    83

PDF юклаш
Чоп этиш


“Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларни кенгайтириш” лойиҳаси

Фарғона вилоятида 2022-2024 йиллар давомида “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларни кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилади.  Ушбу лойиҳа Ўзбекистон оила ва хотин қизлар қўмитаси, Жаҳон банки, Япония ижтимоий ривожланиш жамғармасининг молиявий кўмаги асосида ташкил қилинган. Фарғона вилоятида ушбу лойиҳани амалга оширида “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази фаолият олиб боради.

Бу лойиҳада Сўх, Фурқат, Ёзёвон ва Қўштепа туманларидан 28 маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият олиб бориш белгиланган. Лойиҳанинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг молиявий кўникмаларини, бозорлардан фойдаланиш имконият  ва  малакаларини ошириш орқали қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Лойиҳа амалга ошириш давомида Сўх туманида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, имконияти чекланган хотин-қизларни молиявий саводхонлигини, тадбиркорликни ташкил қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш натижасида улар учун кичик бизнеслар ташкил қилишга кўмаклашилади. Дастур давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида  тадбиркор бўлишини истагида бор аёлларга корхоналар очишлари учун кичик грантлар ажратилади.

Бугун Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази томонидан  Сўх туманида “Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларни кенгайтириш” лойиҳаси доирасида  давра суҳбати ташкил қилинди. Учрашувда Сўх тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими Мадинахон Сафарова иштирок этиб, лойиҳани самарали амалга оширишда ҳамкорликда иш олиб бориш муҳимлигини таъкидлади. 

Дастур доирасида Сўх туманининг  Соҳибкор, Ленбур, Себзор, Сариканда, Девайрон, Сарибозорча, Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллори ва шу маҳалларда дастур доирасида фаолият олиб бораётган мобилизаторлар  иштирок этишди. Тадбир давомида “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази раҳбари Х. Ибрагимова ва Сўх тумани мобилизатори Г. Хусановалар томонидан  лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар бирин кетинликда тушунтириб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram