Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ҲИСОБОТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2023-01-31 13:32:00    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ҳисоботи бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабр кунги 29-сонли фармойиши ҳамда давлатимиз раҳбарининг 31-сонли қарорига асосан ҳар бир маҳаллада маҳаллабай ишлаш тизими жорий этилиши муносабати билан "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича" ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти қай даражада олиб борилаётганлиги ва келгусида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида Сўх тумани ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда тадбиркорлари иштирокида 2022 йилдаги амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтяпти.

Бўлиб ўтаётган ҳисобот тақдимотларида маҳаллада ҳоким ёрдамчилиги фаолияти бошланганда Президентимиз томонидан берилган топшириқлар асосан дастлаб маҳаллани хонадонма-хонадон хатловдан ўтказилиб ушбу ҳатлов натижаларига кўра хонадонларни 4 тоифага ажратиб олинганлиги, ушбу тоифаларга асосан тегишли йўналишлар бўйича тадбиркорликни ривожлантиришда Президентимизнинг 55-сонли қарорларига асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун фуқароларга олиб берилган имтиёзли кредитлар, Президентимизнинг 20-сонли қарорига асосан оила даромадини ошириш мақсадида ижра асосида ер ажратиб берилганлиги, субсидия орқали олиб берилган асбоб-ускуналар асосида ҳамда барча кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида аҳолини бандлигини таъминлаш ва яратилган иш ўринлари хамда "OPEN BUDJET" дастури бўйича маҳалларни асфальтлаштириш, сув тармоқлари ва барча олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар берилаётир.

Йиғилишлар давомида Президентимиз томонидан 2023 йилда аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича бўлиб ўтган видеоселектор мазмун моҳияти тушунтириб ўтилмоқда ҳамда маҳалладаги фуқаролар ва тадбиркорлар билан маҳаллани 2023 йилдаги ривожлантириш режалари ўзаро маслаҳат асосида шакллантирилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram