ИСЛОМ КАРИМОВНИ ХОТИРЛАБ...
![](https://soh.uz/uploads/bot/127c551059689a7b1cf3d.jpg)
2023-01-30 18:35:37 88
![](https://telegra.ph/file/127c551059689a7b1cf3d.jpg)
Ислом Каримовни хотирлаб...
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Сариканда маҳалласида хотира тадбири ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, 4-сонли мактаб ўқитувчилари ва 60 га яқин ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда биринчи Президент раҳнамолигида мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида улкан ўзгаришлар содир бўлгани, демократик ислоҳотларни жорий этиш борасида буюк тараққиёт йўлини босиб ўтгани эътироф этилди.
– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ёш авлодни маънан етук инсонлар этиб тарбиялашнинг моддий-техник томони ташаббускори, баркамол авлод тарбиясини умуммиллий вазифа даражасига кўтарган буюк шахс эди, – дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
![](https://telegra.ph/file/cd7971091d1dd97ffe4de.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b668ec0cb0341d092d800.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c84530f013204277b169d.jpg)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram