САВОЛ - ЖАВОБ
2023-01-30 18:32:09 130
САВОЛ - ЖАВОБ
Савол: Ишловчи ходимларни ишдан ташқари яъни дам олиш кунларига ишга жалб қилинганда ходимга қўшимча ҳақ туланадими?
Жавоб: Давлат органлари ва ташкилотларда ишлаб келаётган ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 157-моддасига асосан иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тулаш деб белгиланган.
Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Тошпўлатов Абдухаким Хамитжон ўғли - Сўх тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram