Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАССИВИНИНГ СУҒОРИЛИШИГА ОЗ КУНЛАР ҚОЛДИ

×

 2023-01-28 16:33:34    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая массивининг суғорилишига оз кунлар қолди

        Сўх туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича бошланган эзгу ишлар бугун ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида ўзлаштирилаётган 400 гектар ер майдонини суғориш учун қурилган сув насос станциясида охирги пайвандлаш ишлари амалга оширилмоқда.

        Жавпая мавзесида эса, Республикадан келган мутахассислар сув тежовчи технологияларни ўрнатиш устида иш олиб боришяпти. Аномал ҳарорат ортда қолиб, мутахассисларнинг ишлашлари учун Жавпаяда бугун мусоид иқлим ҳукмрон. Мутахассислар махсус техника ва технологиялар ёрдамида томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

        Шунингдек, Жавпая насос станциясига электр энергияси линиялари тортиш ишлари ҳам якунлаб бормоқда. Вилоят “Humo dom invest” МЧЖ нинг Сўх туманидаги иш юритувчиси Абдурашид Умаровнинг бизга берган маълумотига кўра, ушбу мақсадда 9 дона темир-бетон танячлар ўрнатилиб, уч қаторли ҳар бир бир қатори 600 метрдан, жами узунлиги 1 800 метр электр линиялари тортилмоқда ва ушбу ишлар ҳам яқин кунларда якунига етказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram