ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ТУМАН ҲОКИМИ САЙИДБАҲРОМ САЙИДМУСАЕВ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2023-01-28 16:31:52 118
Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида Қалъача маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Маҳалла аҳли билан ўтказилган мазкур қабулда қалъачаликлар туман ҳокимига ўзларини қийнаётган муаммо ва камчиликлар бўйича мурожаат этдилар.
Айтиш лозимки, Қалъача маҳалласи ўтган 2022 йили "Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган бўлиб, ушбу дастур доирасида маҳалла аҳлини қийнаётган кўп муаммо ва камчиликлар бартараф этилди. Маҳаллада электр энергиясига боғлиқ муаммолар ҳал этилиб, Қалъачанинг ички кўчаларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ташкил этилган ва ўтказилган сайёр қабулда мана шу ишлар фуқароларимиз манфаатига хизмат қилиши таъкидланди. Муаммо ва камчиликлар хусусида мурожаат этган фуқаролар амалга оширилган ишларга асосан алоҳида тўхталиб, берилган эътибор ва қилинган хайрли амаллар учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдирдилар.
Сайёр қабул давомида нафақа тайинлаш масаласида кўмаклашилди, пиллакорларнинг мурожаатлари манзилли ўрганилди, оилалардаги келишмовчиликларга чек қўйилиб, номуросалик кўчасига кириб қолган фуқаролар яраштирилди, оилавий тадбиркорлик масаласида мутасаддилар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Туман ҳокими Қалъача маҳалласининг мутасаддиларига аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун "Маҳаллабай" тизими асосида масъулият билан фаолият олиб бориш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram