Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТАЪМИРЛАНАЁТГАН МАКТАБДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТЯПТИ

×

 2023-01-28 16:28:01    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими ташаббуси билан таъмирланаётган мактабда ишлар қизғин давом этяпти

Айни кунда туманимизнинг 1-сектори ҳудуди, Ғазнов маҳала фуқаролар йиғинида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Таъмирлаш ишларига бир ҳафтадан ошди ва ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

Мактабнинг иккинчи биносидаги иситиш тизими носоз ҳоталга келганлиги боис, барча иситиш тизимидаги темир қувур ва батареялар янги ва замонавий пластик қувурлар ва алюмин батаеряларга алмаштирилмоқда. Шунингдек, бинонинг иккинчи қавтидаги барча синфхоналар тўлиқ ҳашар йўли билан таъмирланаётир.

Таъмирлаш ишларини қўллаб-қувватлаган маҳалла фаоллари ва саховатпеша тадбиркорлар ҳам бу ишларда фаоллик кўрсатишмоқда. Мактаб синфхоналарига янги линолеумлар ётқизилиб, стол-стуллар ҳам сифатлиси билан алмаштирилаётир. Янги пардалар билан безатилаётган синфхоналарнинг жиҳозига ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ишлар жараёни бевосита туман ҳокими томонидан назоратга олинган. Таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда ва мазкур таълим муассасасида дарслар жараёни душанба – 30 январ кунидан бошланади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram