"СЎХ-ҚАДИМИЙ ВА СЎЛИМ МАСКАН" КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-01-28 16:18:10 142
"Сўх-қадимий ва сўлим маскан" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Сўх туманида жойлашган ҳарбий қисмда Фарғона вилояти Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳомийлигида Сўхлик олимлар Ўрунбой Сўфиев ва Раҳматжон Арслонзоданинг Сўх тарихи ҳақида "Сўх-қадимий ва сўлим маскан" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бунда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ҳамда туман бўлинмаси ҳодимлари, маънавиятчилар, тарих ўқитувчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.
Ушбу китобда бу жаннатмонанд гўшанинг ўтмиши, унинг ҳозирги куни, меҳмоннавоз халқи ва нурли келажаги ҳақида ҳикоя қилинади.
Илова қилинган расмлар Сўхнинг ўтмиши, зиёратгоҳлари ва бошқа диққатга сазовор жойлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имкониятини беради.
Китоб Сўхга қадам ранжида қилган сайёҳлар ҳамда ўз юртининг ўтмиши ва ҳозирги куни билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram