Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ЖИЛОВЛАШ, УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР

×

 2023-01-27 09:37:01    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ҳамкорликнинг муҳим омилидир

        Сўх тумани прокуратураси томонидан 2022 йилда туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни фош этиш, тезкор-қидирув фаолияти, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш, шунингдек, диний экстремизм ва терроризм билан билан боғлиқ жиноятларга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда бу борадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлиги аҳволини таҳлил қилиб, умумлаштирилди.

        Умумлаштириш натижалари, бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилишида танқидий кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди. Туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстовнинг ушбу масала юзасидан қилган маърўзаси юзасидан иштирокчилар музокаралар асосида ўз фикрларини баён этдилар.

        Жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олишга қаратилган ҳаракатлар баъзи ҳоларда оқсаётганлиги туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар томонидан ёрқин мисоллар орқали таҳлил этилиб, танқид қилинди. Туман секторлари кесимидаги ҳолатлар аниқ ва ҳаққоний рақамлар орқали маълумот сифатида етказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram