Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ – ИНСОНИЙЛИКНИНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТИ

×

 2023-01-27 09:34:30    75

PDF юклаш
Чоп этиш


САХОВАТ – ИНСОНИЙЛИКНИНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТИ

        Эҳсон қилиш, инсонлар кўнглига хайр ва саховат амаллари орқали йўл топиш инсонийликнинг олий фазилатларидан ҳисобланади. Муқаддас Ислом динида ҳам сахий инсонлар ва саховатнинг мукофоти юксак эканлиги алоҳида қайд этилган.

        Қувонарлиси, орамизда мана шундай хайрли амалларни ўзига шиор қилиб олган саховатпешалар кўп топилади. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Валижон Тўйчиев мана шундай қўли очиқ саховатпешлардан.

        Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қуввтлаш мақсадида маҳаллада жамоатчилик асосида “Саховати маҳаллаи Ҳазрати Али” жамғармаси ташкил этилган. Ушбу жамғарма маблағлари ҳам саховатпеша инсонлар моддий кўмаги асосида шакллантирилиб, ташкил этилган штаб аъзолари томонидан шакллантирилган маблағ ва маҳсулотлар мақсадли йўналтирилади.

        Тадбиркор Валижон Тўйчиевнинг моддий кўмаги ва мазкур жамғарма ҳисобидан бугун Ҳазрати Али, Сариканда ва Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи, боқувчисини йўқотган 16 нафар фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига сифатли ун маҳсулоти манзилли тарқатилиб уларнинг ҳолидан хабар олинди. – “Маҳалла фуқаролар йиғини маъмурияти томонидан саховатманд тадбиркор Туйчиев Валижон Баҳроновичга ўз миннатдорчилигимизни баён этамиз”, - дейилади бизга йўллаган хабарда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram