ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎРГАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ МУНТАЗАМ ТУМАННИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ
2023-01-27 09:32:12 124
Ҳамкорликдаги ўрганиш жараёнлари мунтазам туманнинг барча ҳудудларида давом эттирилади
Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди бўлган Сўх туманида хам 23.01.2023 йил кунидан барча ўқув ва мактабгача таълим муассасалари ўз иш фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги ва ички ишлар бўлимининг мутассадди ходимлари ҳамкорлигида мактаб ва боғча хоналарини иситилганлиги ҳолатлари билан танишиб чиқилди. Шунинг билан бир қаторда таълим масканлари ва мактбагча таълим муассасаларнинг кўмир заҳираси, қозонхоналарнинг ишлаши, уларнинг талабга жавоб бериши, хоналарнинг максимал даражада иситилиб ўқувчи ёшлар ва боғча тарбияланувчиларини давоматларини юқори даражага олиб чиқилиши ва энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда ўқув муассасалари ва боғча раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва Сўх туман ҲПБ ЖХХ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонованинг сўзларига кўра, ишчи гуруҳ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кўздан кечирилган барча муассасалар бўйича махсус маълумотномалар тақдим этилаётир. Ҳамкорликдаги бундай ўрганиш ишлари мунтазам давом эттирилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram