Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДАГИ 21-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ ИСТИТИШ ТИЗИМИ ЯНГИЛАНМОҚДА

×

 2023-01-27 09:30:28    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинидаги 21-сонли умумтаълим мактабининг иститиш тизими янгиланмоқда

        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бугун 1-сектор ҳудудидаги Қалъача ва Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллаларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Қалъача маҳалласида янги қурилган ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ўрганди, ўрганиш давомида турли соҳа вакиллари ва айниқса ёшлар билан суҳбатлар ташкил этилди.

        Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва иситиш тизимидаги муаммо ва камчиликлар маҳалладаги давлат мактабгача таълим ташкилоти мисолида ўрганилди. Аномал совуқ ҳаво ҳукм сураётган бу кунларда мазкур муассаса иситиш тизими бир меъёрда ишлаётгани, кўмир захираси билан тўлиқ таъминланганлиги маълум бўлди. Бироқ, иситиш тизими бутун бинода мўътадил ҳароратни таъминлай олмаётганлиги ҳам аниқ бўлди. Муассаса мутасаддилари ва бўлим раҳбариятига муътадил об-ҳаво шароити таъминлангунга қадар болаларни муассасага жалб этмаслик тавсиялари берилди. Чунки бу чоралар болалар орасида ҳар хил касалликлар келтириб чиқаришини ҳам камайтиради.

        Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган "бешлик" билан ҳам маҳалладаги олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди. Маҳаллада ош пишириш жараёни устидан чиқган туман ҳокими бундай хайрли амалларни ҳар доим амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.

        Маълум бўлишича, маҳалладаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби иситиш қозонхонаси меъёрда ишлатилишига қарамай синфхоналар етарли даражада истилмаяпти. Иститиш тизимидаги носозликлар синфхоналарда совуқ ҳарорат сақланишига омил бўлаётир.

        Мутахассислар таҳлили ва ҳисоб-китоби бўйича туман ҳокими ташаббуси билан мактаб иситиш тизими замонавий асбоб-дастгоҳлар билан алмаштириладиган бўлди. Бугун мактабга замонавий пластик қувурлар етказиб берилди.

        Амалдаги темир батарея ва қувурлар янги замонавий иситиш тизими билан алмаштирилмоқда. Бунинг учун усталар вқа мутахассислар жадаллик билан иш олиб бориб, барча бажарилаётган ишлар жараёни туман ҳокими томонидан назоратга олинган. Бугун ҳам туман ҳокими мазкур мактабда бўлиб, ишларни кўздан кечирди ва уста-мутахассислар билан учрашиб муаммо ва камчиликлар юзасидан амалий кўмак кўрстатишни таъкидлади. Туман прокурори Садирали Мирзокаримов ва туман халқ таълими бўлими мудири Фозил Мирзоев ҳам мактабдаги ишларни назорат қилишда туман ҳокимига ҳамроҳлик қилдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram