Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНДАГИ ДАЛА ОШХОНАЛАРИДА ТАЙЁРЛАНГАН ОШ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2023-01-27 09:27:08    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Тумандаги дала ошхоналарида тайёрланган ош эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилмоқда

        Туманимизнинг секторлари кесимида ташкил этилган ҳарбий дала ошхоналарида фуқароларимиз учун зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиб, уларнинг ҳордиқ чиқаришига ҳам қулайликлар яратилмоқда. Сойбозор мавзесида ташкил этилган ушбу масканда китобхона, мусиқа асбоблари бурчаги, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун махсус палатка ва тиббий пункт ташкил этилди.

        Ҳар куни ош пиширилиб, энг аввало, коммунал соҳада фаолоият олиб бораётган барча ишчи-ходимларга бевосита дала ошхонасида тарқатиб берилмоқда. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари орқали маҳалларага етказиб берилаётган ош кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларга манзилли етказиб берилаётир.

        Туман маҳалла ва нуронйиларни қўлалб-қувватлаш бўлими раҳбари Абдушукур Тўрабоев ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовлар бугун Сўх маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар. Ушбу маҳалла гузарида пиширилган ош ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва кам таъминланган фуқароларга етказиб берилиб, бу маҳсулотдан маҳалла вакиллари ҳам бевосита гузарда баҳраманд бўлдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram