ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАРГА 56,2 ТОННА БЕПУЛ КЎМИР МАҲСУЛОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ
2023-01-27 09:23:41 131
Эҳтиёжманд фуқароларга 56,2 тонна бепул кўмир маҳсулоти етказиб берилди
Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, аномал ҳарорат ҳукм сураётган кунларда уларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида Сўх туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишда туманда секторлар кесимида амалий ишлар қилинди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг сўзларига кўра, ушбу кунларда аҳолига бепул кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Манзилли етказиб берилган кўмир маҳсулоти 56,2 тоннани ташкил этади. Секторлар кесимидаги 117 нафар эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилган кўмир маҳсулотидан бугун фуқароларимиз миннатдорчилик ҳисси билан фойдаланишмоқда.
Айтиш лозимки, бундай хайрли амаллар маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ҳам амалга оширилмоқда. Етказиб берилган 56,2 тонна миқдордаги кўмир маҳсулотлардан ташқари ҳомийлар кўмагида ҳам амалий ёрдам берилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram