САВОЛ - ЖАВОБ
2023-01-27 09:20:28 199
САВОЛ - ЖАВОБ
Савол: Ассалому алейкум мен декретга кечроқ мисол учун 37 ҳафтада чиқсам менга декрет пули тўлиқ 4 ойга тўланадими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси амалдаги Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътилларини бериш тартиби келтириб ўтилган. Мазкур моддага мувофиқ: “Аёлларга туққунга қадар етмиш календар кун ва туққанидан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календар кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади” – деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомда (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002-й.) ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқацизлик варақаси асос бўлади - деб белгилаб қўйилган. Бунда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқацизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси туғишдан олдин амалда фойдаланилган кунларнинг сонидан қатъи назар, таътилнинг тўлиқ даври учун бир йўла тўланади.
Тошпўлатов Абдухаким Хамитжон ўғли - Сўх тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram