Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНМОҚЧИМИСИЗ?

×

 2023-01-27 09:18:56    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Мактабдан ташқари таълим фаолияти билан шуғулланмоқчимисиз?

        Унда сиз "Лицензия" ахборот тизими орқали "Мактабдан ташқари таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани" ваколатли органга юборишингиз зарур!

        Ушбу хабарнома орқали нодавлат мактабдан ташқари таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти билан шуғулланишингиз мумкин.

        Мурожаатлар қабул қилинади:

        – "Лицензия" АТ - license.gov.uz (https://license.gov.uz/);

        – ЯИДХП – my.gov.uz орқали;

        Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор

        Давлат хизматини кўрсатувчи субект:

        —Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси

        Тўланадиган йиғим миқдори: 150 000 сўм (БҲМнинг 50 фоизи)

        Муҳим маълумот: Чет тилларга ўқитган ҳолларда, педагог кадрларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши лозим.

                  Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram