Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ СУВ НАСОС СТАНЦИЯСИГА ЗАРУРИЙ АГРЕГАРТЛАР ЎРНАТИЛДИ

×

 2023-01-27 09:17:10    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая сув насос станциясига зарурий агрегартлар ўрнатилди

        Айни кунда туманимизнинг Жавпая массивида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш ва анор плантацияси ташкил этиш ишлари давом эттирилмоқда. Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан барпо этилаётган 400 гектарли ер майдонида сувни тежовчи технология асосида суғориш ишлари амалга оширилади.

        Жавпая массивини суғориш суви билан таъминлаш мақсадида қурилаётган насос станциясида ҳам ишлар қизғин кечаётир. Бугун мазкур иншоотда сув етказиб берувчи насос станциясининг 4 та агрегати ўрнатилиб, синов ва мослаштириш ишлари тугатилмоқда.

        Бевосита Жавпая массивида ҳам мутахассислар томонидан сув тежовчи технологияларни тайёрлаш ва пайвандлаш ишлари жадал олиб бориляпти. Бунинг учун барча зарурий маҳсулотлар етказиб берилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram