Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-01-21 11:48:02    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

        Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

        Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:

1. Халк депутатлари Сўх тумани Кенгашининг 2022 йил давомидаги фаолияти хамда туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2023 йил учун тузилган иш режаларини тасдиқлаш.

2. Сўх туман фуқаролик, жиноий ва Риштон туманлараро иқтисодий ишлари буйича судлари раисларининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида ахбороти.

3. Туман секторларида 2023 йил давомида амалга ошириладиган ишлар “Йўл харита”сини тасдиқлаш.

4. 2-сектор роҳбарининг фуқароларни “Темир дафтар”га киритиш ҳақидаги хати тўғрисида.

5. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган маблағларни 2022 йил 4-чоракдаги тасарруфи тўғрисида.

6. “Саховат ва кўмак” маблағларини тасарруф этиш тўғрисида.      

Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

        Сесия кун тартибига қўйилган маслалар юзасидан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Масутжон Жумаев, туман фуқаролик ишлар бўйича суд раиси Шермуҳаммад Абдуллаевлар биринчи ва иккинчи маслалар бўйича маърўза қилишди. Туман фуқаролик ишлари ишлари бўйича суд раиси томонидан туман жиноий ва Риштон туманлараро иқтисодий ишлар бўйича судларининг ахборотлари ҳам ўқиб эшиттирилди.

        Айтиш лозимки, ўтган 2022 йилда туманимизнинг секторлари кесимида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Сессияда янги 2023 йилда секторлар ҳудудида қилинадиган ишлар бўйича тузилган “Йўл харита”лари секторлар раҳбарлари томонидан ўқиб эшиттирилди. “Йўл харитаси” га депутатлар томонидан янги пунктлар киритилди ва қабул қилинди.

 

Шунингдек, 2-сектор ҳудудидан “Темир дафтар”га киритиладиган фуқаролар рўйихати ҳам депутатлар томонидан маъқулланди.

        Туманимизда ўтган икки йил давомида “Ташаббусли бюджет” маблағлари асосида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган маблағларни 2022 йил 4-чоракдаги тасарруфи тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи Зайлиддин Искандаров маърўза қилди.

        Таъкидлаш лозим, туманимизда кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қуввтлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатилади. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Расулжон Мирсаидов ушбу амалий ёрдамлар хусусида ахборот берди ва йўналтириладиган навбатдаги маблағларни тасарруф этиш депутатлар томонидан маъқулланди.

        Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ишига якун ясалди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram