Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ЯНГИ “HYUNDAI” РУСУМЛИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАСИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

×

 2023-01-21 11:46:07    130

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман тиббиёт бирлашмасига янги “Hyundai” русумли тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди

Республикамизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси Ватанимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам намоён бўлмоқда. Буни вилоятимизнинг энг чекка гўшаси – Сўх туманида ҳам кўришимиз мумкин.

Бугун Сўх тумани тиббиёт бирлашмасига яна битта замонавий, “Hyundai” русумли тез тиббий ёрдам машинаси совға қилинди. Ўзбекистон Республикаси тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиали вакили томонидан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга мазкур машинанинг калити топширилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, машианада барча зарурий тиббий асбоб-анжомлар мавжуд бўлиб, ҳаракат пайтида ҳам беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин. Берилган эътибор учун туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари номидан РЕспублика тези тиббий ёрдам маркази вилоят филиалига туман ҳокими миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун: ўтган йилнинг охирида “2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастури”га асосан туманимизнинг Шарқобод, Офтобру ва Ленбур маҳаллаларида янги, замонавий ОШПлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудига қиймати 4 миллиард 539 миллион сўм бўлган 75 ўринли ички касалликлар бўлими қурилиб, айни кунда туманимиз аҳлига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Мазкур бўлимда кардиология, неврология, эндокринология шўъбалари фаолият кўрсатмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram