Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК МИРЖАҲОН “НЕФТЧИ” ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

×

 2023-01-21 11:43:54    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхлик Миржаҳон “НЕФТЧИ” ёшлар терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди

Ўсиб келаётган ёш авлод Ўзбекистон, янги Ўзбекистоннинг келажагидир. Қувонарлиси, Сўх туманида ҳам мана шундай ёшлар кўпгина топилади.

Спорт, аниқроғи футбол соҳасида ўзининг маҳорати билан барчани лол қолдираётган Миржаҳон Туйчибоев Шарқобод маҳалласида туғилган. Хабаринигиз бор, ўтган йили Миржаҳон Тошкент шаҳрида 2009 йилда туғилган футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасида Профессионал футбол мактаблари лигаси "Ўзбекистон кубоги" мусобақаларида қатнашиб, мусобақалар давомида рақиблар дарвозасини 10 марта нишонга олиб мазкур турнирнинг энг яхши тўпурари номинацияси ғолиблигини қўлга киритган эди.

Ҳозиргина бизга янги хушхабар етиб келди. Хабарда келтиришича, Сўх тумани Шарқобод маҳалла фуқаролар ййиғинида яшовчи 24.04.2009 йилда туғилган Туйчибоев Миржаҳон Алишерович республикамизнинг нуфузли спорт мусобақаларида муносиб қатнашиб, “НЕФТЧИ” ёшлар терма жамоасига қабул қилинди. Барча Сўх тумани аҳолиси ва спорт мухлислари номидан Миржаҳонни табриклаймиз ва унга улкан зафарлар тилаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram