Давлат рамзлари товар белгиси эмас
2023-01-21 11:37:33 161
Давлат рамзлари товар белгиси эмас
???? “Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг 5-1-моддаси ҳамда «Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунининг 5-2-моддасига мувофиқ, давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаc.
Инстаграм ижтимоий тармоғидаги «denisov.uz» каналида намойиш қилинган уй-рўзғор буюмларида давлат герби ва байроғи тасвирларидан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.
✅ Жиноят кодексининг 215-моддасида Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади деб белгиланган.