Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“E-QAROR” ТИЗИМИДА ИЛК БУЙРУҚ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

×

 2023-01-19 18:07:10    98

PDF юклаш
Чоп этиш


#Adliya_xabari #e_qaror


“E-qaror” тизимида илк буйруқ Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинди


Жамоатчиликка маълумки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари қабул қилиб келинмоқда. Бугунги кунда ушбу тизим жамоатчилик назорати учун самарали механизмлардан бирига айланди.


Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Президент қарорига асосан синов тариқасида Адлия вазирлигининг буйруқлари ҳам “E-qaror” орқали қабул қилиниши белгиланган.


Шунга кўра Адлия вазирлиги тизимида идоравий ҳужжатларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш бошланди.


Куни кеча тизим орқали қабул қилинган Адлия вазирининг дастлабки буйруғида вазирликнинг 2023 йил учун сарф-харажаатлар сметасини мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) кесимидаги шакллантириш бўйича вазифалар белгиланган.


Қарорга мувофиқ Адлия вазирлиги тизимидаги синов натижаларига кўра 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органлари буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.


Вазирлик ва идораларнинг маъмурий ҳужжатларини жамоатчилик учун очиқ тарзда қабул қилиниши улар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.


Адлия вазирлиги ОАВ, журналистлар ва блогерларни жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги фаолликларини қўллаб қувватлайди ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлашда уларнинг кўмагига суянади.

Мухторали Саидахматов - Сўх тумани Адлия булими Давлат хизматлари маркази директори


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram