Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ СЎХЛИК ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2023-01-19 17:40:00    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сўхлик тадбиркорлар билан учрашди

        Давлатимиз раҳбари эътиборида бўлган Сўх туманида ўтган 2022 йилда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Амалга оширилган ишлар инсон манфаатига  хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

        Бугун Сўх туманига ташриф буюрган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев туманда амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Жамшид Хўжаевга ташриф жараёнида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлик қилди.

        Жавпая массивида амалга оширилган кенг кўламли ишларни кўздан кечирган бош вазир ўринбосари мазкур лойиҳа ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ислоҳотлар самараси халқимиз манфаатига хизмат қилиши лозимлиги қайд этилди.

        Туман ҳокимлиги мажлислар залида Сўхлик тадбиркорлар билан бўлиб ўтган самимий суҳбатда туманда амалга оширилган лойиҳалар самараси, амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Туман тадбиркорлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларнинг ҳар бири инобатга олиниши ва туман тадбиркорларига амалий кўмак кўрсатилишини Жамшид Хўжаев бевосита ўзининг шахсий назоратига олиниши қайд этиб ўтилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram