Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ОРҚАЛИ ИНСОНЛАР ЎРТАСИДАГИ МЕҲР-ОҚИБАТ ЯНАДА КУЧАЙМОҚДА

×

 2023-01-18 17:48:48    113

PDF юклаш
Чоп этиш


Хайрия тадбирлари орқали инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат янада кучаймоқда

Бугун ҳам туманимизнинг секторлари кесимида, маҳалла фуқаролар йиғини ва гузарларда ош пиширилиб, ҳудудлардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган фуқароларга тарқатилди. Албатта, ташкил этилаётган бундай хайрия тадбирларидан нафақат ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд фуқаролар, балки ушбу қорасовуқ кунларда халқимиз хизматида бўлган соҳа вакиллари ҳам баҳраманд бўлишмоқда.

Сойбозор массивида ташкил этилган нуронийлар чойхонаси ва дала ошхонасига қўли доим меҳнатда бўлган, туман ободончилиги ва чиройига ҳисса қўшаётган соҳа вакиллари таклиф қилинди. Коммунал соҳа вакиллари ҳам бугунги хайрия зиёфатидан баҳраманд бўлдилар.

 - Икки кундан бери туманимизнинг тўрттала секторлари кесимида 125 килограммдан гуруч сарфланиб, ош пиширилмоқда. Бундай тадбирларни халқимиз миннатдорчилик билан қабул қилишмоқда. Айниқса, бизга тумандаги ҳарбий қисмнинг аскар ва зобитлари яқиндан ёрдам беришаётир. Бугунги ош тадбирига нуроний отахонлар ва кекса отахонларимиз ҳам таклиф қилинди. Маҳаллаларга бевосита раислар, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоли орқали пиширилган таом манзилли етказиб берилмоқда, - дейди туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидов.

Бевосита секторлар кесимида ташкил этилаётган хайрия ош тадбирлари ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари бу тадбирларда ўзгача руҳ ва масъулият билан иштирок этишмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram