Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕНГИЛ АВТОМОБИЛДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ЛИЦЕНЗИЯ ВАРАҚАСИНИ ОЛИШНИНГ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

×

 2023-01-18 16:42:46    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг тартибидан хабардормисиз?

        Бунда ҳайдовчи аввало ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспексияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.

        Сўнгра ҳайдовчи ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда, енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олиш учун 1 йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб, лицензия варақаси олади.

        Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 000 сўм тўлашнинг ўзи етарли.

        Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Такрорлаб ўтамиз, ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram