Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ЮЗАСИДАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-01-18 16:34:55    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар юзасидан тадбир ташкил этилди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декбрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сонли фармони мазмунини тадбиркорларга етказиш ва тушунтириш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Фариджон Турабоев, туман ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими вакиллари, савдо-саноат палатаси ҳамда туман ҳокимлиги етакчи мутахассислари иштирокчиларга фармон бўйича тушунчалар беришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декбрдаги ПФ-287-сонли фармони қабул қилингунга қадар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 714-сонли Қонунига асосан Сўх туманида истиқомат қилаётган аҳоли ва фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига бир неча турдаги солиқ имтиёзлари берилганлиги тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

714-сонли Қонун билан берилган имтиёзлардан ташқари ПФ-287-сонли фармон билан 2023 йилнинг 1-январидан бошлаб туманда якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига яна бир қўшимча имтиёз, яъни тўланадиган қатъий белгиланган солиқдан тўлиқ озод этилганлиги тўғрисида ҳам тадбир иштирокичларига тушунчалар берилди. 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram