Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИДАГИ ЖОРИЙ ҲОЛАТ ИШЧИ ГУРУҲЛАР ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2023-01-18 14:39:47    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий соҳа объектларидаги жорий ҳолат ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилмоқда

Айни кунларда аномал ҳарорат сақланиб қолганлиги сабабли вилоятимизнинг барча таълим муассасаларида 22 январь кунигача амалдаги қишки таътил узайтирилди. Албатта, таълим-тарбия жараёни ҳам бевосита об-ҳавонинг вазъиятига чамбарчас боғлиқ.

Бугун туман ҳокимлигида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман штаби раҳбари, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман мактабгача таълим бўлими ва туман халқ таълими бўлими вакиллари билан учрашди. Учрашув чоғида амадаги вазъият яна бир карра тушунтирилди ва барча соҳа вакилларига туман ҳудудидаги барча таълим муассасалари ва мактабгача таълим муассасаларида ўрганиш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилди.

Секторлар кесимида ўрганиш ишларини олиб борувчи гуруҳлар аъзоларига алоҳида вазифалар берилди. Ташкил этилган гуруҳар бугун секторлар кесимида иш олиб боришиб, таълим ва мактабгача таълим муассасаларидаги иситиш тизими ва қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечиришади.

Туман ҳокими шахсан ҳар куни ўзи ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, олиб борилаётган ишларни бевосита кўздан кечиради ва аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан амалий кўмаклашади. Бугун Сайидбаҳром Сайидмусаев туман марказий шифохонасида бўлиб, барча бўлимларда иситиш юзасидан амалга оширилган ишларни кўздан кечирди ва палаталар иссиқлигини таъминлашга қаратилган амалий ишларда иштирок этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram