"ЛИЦЕНЗИЯ" АХБОРОТ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ "НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ" МУМКИН
2023-01-18 14:21:38 144
"Лицензия" ахборот тизими орқали "Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш" мумкин
Давлат хизматини кўрсатувчи субект:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси
Мурожаатлар қабул қилинади:
– "Лицензия" АТ - license.gov.uz (https://license.gov.uz/) орқали;
– ЯИДХП – my.gov.uz;
Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик шахс
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: 600 000 сўм (БҲМнинг 2 баравари)
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: 3 000 000 сўм БҲМнинг 10 баравари
Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 15 иш кунида (олий таълим тури бўйича 30 иш кунида)
Лицензиянинг амал қилиш муддати: чекланмаган
Муҳим маълумот: Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари аниқ кўрсатилади.
Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram