Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-01-18 14:19:53    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Қизилқиёқ маҳалласида янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Республикамизда мактабгача таълим тизимига берилаётган эътибор самараси ўлароқ, бизнинг туманимизда ўзининг салмоқли натижасини бермоқда. Куни кеча қуриб, фойдаланишга топширилган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Қилинган барча саъй-ҳаракатлар туфайли Қизилқиёқ маҳалласида давлат тасарруфидаги янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Айтиш лозимки, мазкур муассаснинг қурилишида вилоят ҳокимлиги томонидан катта амалий кўмак кўрсатилди.

Муассасанинг фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг иштироки барча соҳа вакиллари шодлигига ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Туманда мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини кўпайтиришда саъй-ҳаракат қилаётган соҳа вакилларига вилоят ҳокими миннатдорчилик билдириб, янги муассасага қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

Айни кунда мазкур муассасада 17 нафар тарбиячилар фаъолият олиб боришаётир. “Боллар боғчаси” дастурига мувофиқ муассасага 60 нафар болажонлар йўлланма асосида жойлаштирилди. 27-сонли давлат МТТда иккита – ўрта ва катта ёшдаги болалар гуруҳи амал қилади. Муассаса барча зарурий жиҳоз ва шарт-шароитлар билан таъминланган ва энг асосийси, мазкур даргоҳда маҳалла аҳли ва ҳарбийларнинг фарзандлари тарбия олишади. Болаларни овқатлантириш янги ва замонавий аутсорсинг усулида амалга оширилади.

Туман мактбагача таълим бўлими мудири Гулноза Усмонованинг маълумотига кўра, барча мактабгача таълим муассасалари айни кунда етакчи мутахассислар билан таъминланаётир. Энг асосийси, мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини амалдаги 76 фоиздан 85 фоизга етказиш ниятлари бор соҳа мутасаддиларининг.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram