САХОВАТПЕША ҲОМИЙЛАР КЎМАГИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-01-18 14:17:46 129
Саховатпеша ҳомийлар кўмагида кам таъминланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди
Меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва иззат инсонларни бир-бирларига яқинлаштирувчи эзгу хислат ва фазилатлардан ҳисобланади. Айтиш лозимки, ушбу аёзли ва аномал ҳарорат ҳукм сураётган кунларда саховатпеша инсонлар кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олишмоқда.
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси Субҳонали Нишонов сўзларига кўра, айнан кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховати маҳаллаи Ҳазрати Али» жамғармаси ташкил этилган. Мазкур жамғарманинг асл мақсади инсонларга меҳр улашиш, оқибатдек фазилатларни янада мустаҳкамлаш ва бошланган хайрия амалларини давом этттиришдан иборат.
Маҳалла раиси бошчилигида мазкур жамғарма ҳисобидан Сарибозорча ва Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар ййиғини ҳудудида яшовчи камтаъмин оилалар ҳолидан хабар олиниб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Кўрсатилган кўмак учун маҳалла раиси барча ҳомийларга миннатдорчилик билдиради.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram