Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИГА ЭЛЕКТР ИСТЕЪМОЛИ УЧУН 1 ОЙЛИК ОЛДИНДАН ТЎЛОВ ТАЛАБИ БЕКОР ҚИЛИНАДИ

×

 2023-01-18 14:15:24    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Тўқимачилик корхоналарига электр истеъмоли учун 1 ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинади


“Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–2-сон, 10.01.2023-й.) қабул қилинди


 Фармонга кўра, газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни маблағ билан таъминлаш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 3 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.


 Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига электр энергияси истеъмоли учун бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинади.


 Соҳа корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш учун 2023-йил 1-апрелгача 2 йил муддатга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш чоралари кўрилади.


 Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан хорижда савдо уйи ва дўконини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 100 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилади.


 Йил якунига қадар Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик ва чарм саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этилади.


 2023-йил 1-апрелгача талаб юқори бўлган профессионал касблар (тикувчи, бичувчи, йигирувчи, механик) йўналишида дуал таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш ва хорижий (Германия, Туркия) таълим дастурларини жорий қилиш бўйича пилот лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Наманган вилоятларида амалга оширади.


 2023/2024-ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида тўқимачилик саноатида талаб юқори бўлган мутахассисларни (муҳандис, технолог, дизайнер, маркетолог) тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram