БИЗНИНГ ЮРТИМИЗДА ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
2023-01-17 16:07:58 170
Бизнинг юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
Аномал совуқ натижасида барчамиз иссиқ жой қидириб юрган бир вақтда ободонлаштириш, йўл хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва барча коммунал идора ходимларининг машаққатли меҳнатларида елкадош бўлиш, уларга кайфият улашишдек савобли ишга кўл уриш билан баробардир.
Қолаверса, эхтиёжманд оилаларимиздан хабар олиб, хонадонларига озгина илиқлик олиб кириш ҳам одамийлик ҳислатларимизнинг энг улуғидир. Бугун туманимизнинг барча секторлари кесимида ош дамланиб, юзлаб фуқароларга тарқатилди.
Сойбозор массивида дошқозонлар қўйилиб, моҳир ошпазлар томонидан пиширилган паловхонтўра шу ернинг ўзида қўли ҳар доим меҳнатда бўлган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва мазкур мавзега таклиф этилган фуқароларга тортиқ қилинди.
Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг сўзларига кўра, мазкур тадбирга саховатпеша тадбиркорлар ҳам яқиндан кўмаклашди. Сойбозорда пиширилган ош 2-секторнинг барча маҳаллаларига манзилли етказиб берилди. Зеро, бизнинг юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди.
Ош пишириш жараёнида тумандаги ҳарбий қисмнинг аскар ва зобитлари астойдил ҳаракат қилдилар. Мазкур ҳудудга палатка ўрнатилиб, барча келган фуқароларга шароит яратиб берилди.
Шу ўринда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан туманимизнинг барча ҳудудларида маҳалла фаоллари, фермер хўжалик раҳбарлари ҳамда тадбиркорлари ҳамкорлигида ош дамланиб юзлаб фуқароларга тарқатилди. Зотан, мана шундай дамларда кўмакка муҳтож бўлган фуқароларга ёрдам қўлини чўзиш одамийликнинг олий намунасидир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram