МАҲАЛЛИЙ ВА РЕСПУБЛИКА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ТУМАН ҲУДУДЛАРИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
![](https://soh.uz/uploads/bot/57cc656dad0d10dd5bf46.jpg)
2023-01-17 16:05:54 87
![](https://telegra.ph/file/57cc656dad0d10dd5bf46.jpg)
Маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида туман ҳудудларига пресс-тур ташкил этилди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Сўх туманига қилган ташрифи доирасида маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида туман ҳудудларига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари туманда бўлаётган ўзгаришларни кўздан кечирдилар, Демурсад, Зангат ва Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида давлатимиз раҳбари эътибори асосида Ватан ҳимоячиларига яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Пресс-тур давомида ҳарбийлар учун қуриб битказилган уй-манзиллар ва қурилган замонавий, янги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ушбу воқеликлар ҳақидаги тайёрланган лавҳа ва репортажлар маҳаллий ва Республика ОАВлари орқали намойиш этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
![](https://telegra.ph/file/732044af69635f18a6824.jpg)
![](https://telegra.ph/file/57bfd08fdfb2613cb08ef.jpg)
![](https://telegra.ph/file/73cbbeedefbfe4cce0147.jpg)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram