КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ФУҚАРОЛАРГА БЕПУЛ КЎМИР МАҲСУЛОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ
2023-01-17 16:02:53 134
Кам таъминланган оилалар ва боқувчисини йўқотган фуқароларга бепул кўмир маҳсулоти етказиб берилди
Юртимизда аномал ҳаво ҳарорати ҳукм сураётган бир паллада ҳудудларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари самараси ўлароқ аниқланган муаммо ва камчиликлар иложи борича жойида бартараф этилмоқда. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, бугун маҳаллада “хонадонбай” тизими орқали аниқланган муаммолар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва асосли режалар асосида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу режалар асосида муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, аниқланган муаммоларнинг асосини баъзи кам таъминланган оилаларда иситиш маҳсулотлари етишмовчилиги ташкил этилмоқда. Маҳалла раиси ташаббуси ва саховатпеша ҳомийлар кўмагида кўмир махсулоти олиниб, барча кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар хонадонларига манзилли етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram