Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БАЙРАМ ТАДБИРИ КАТТА ТАНТАНА СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛДИ

×

 2023-01-17 08:32:36    147

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲАРБИЙ ҚИСМДА БАЙРАМ ТАДБИРИ КАТТА ТАНТАНА СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛДИ

        14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Сўх туманида жойлашган 12494-сонли ҳарбий қисмда байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Ташкил этилган байрам тадбирларида туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари, ички ишлар бўлими, миллий гвардия, туман мудофаа ишлари бўлими ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

        12494 ҳарбий қисмида ташкил этилган тадбир аввалида иштирокчилар бу ерда атшкил этилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйдилар. Байрам шарафига бағишлаб ҳарбийлар иштирокида байрам паради ўтказилди.

        Ҳарбий қисмнинг мажлислар залида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сўз олиб, барча ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади. – Ушбу ҳарбий қисм аскар ва зобитлари зиммасига катта масъулият юклатилганлигига қарамасдан ҳарбий қисм нуфузини кўтаришда ҳарбий хизматни касб деб билган офицерлар, сержантлар ва аскарларимиз бугунги кунга келиб ўзининг ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргаликдан яхши ва аъло кўрсатгичлари билан ҳарбий қисмни юксак чўққиларга эришиш учун ўз хизматларини аямай келмоқдалар, - дея таъкидлади туман ҳокими ўз сўзида.

        Тадбир давомида хизмат давомида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ аскар ва зобитлар, сержант ва офицерлар, соҳа фахрийларига эсдалик совғалар топширилди. Ҳарбий қисм командири ва Ватан хизматида намуна бўлган бир гуруҳ аскар зобитларга ҳам туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлимининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тақдим этилди.

        Тадбир давомида туман ҳокими Сайдбаҳром Сайидмусаевга ҳам Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг ташаккурномаси тақдим этилди. Албатта, бундай рағбат ва эътироф туманимизда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишда катта аҳамиятга эгалиги билан ҳам аҳамиятлидир.         

        Туман маданият бўлими санъаткорларининг қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Таралган шўх яллаларга рақсга тушган аскар ва зобитлар кўтаринкиликда байрамни қайд этдилар.

        Шуни айтиш ўринлики, ҳар йили 14 январь Ватан ҳимоячилари куни туманда оилавий бахт, мамлакат иқболи сифатида нишонланади. Бу йилги байрамга Сўхликларнинг катта тайёргарлик кўрганликлари ўтказилаётган ана шундай маънавий-марифий тадбирлар ва учрашувларда яққол намоён бўлиб турибди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram