МАҲАЛЛА ОТИНОЙИЛАРИГА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАРБИЯ, ДИН ВА ОИЛА МАВЗУЛАРДАГИ ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
2023-01-13 16:03:28 80
Маҳалла отинойиларига соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тарбия, дин ва оила мавзулардаги янги китоблар тақдим этилди
Маҳалларда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ўтказилишида хотин-қизларнинг фаъоллиги катта аҳамиятга эга. Чунки оилаларимиздаги тинчлик-тотувлик, хонадонларимиздаги саранжом-саришталик энг аввало оналар ва хотин-қизларимизга боғлиқ.
Айни кунда ҳудудларда вилоят тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида турли тадбирлар, очиқ мулоқот, давра суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилмоқда. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, вилоят тарғибот гуруҳ раҳбари Дилором Ғофурова, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Мадина Сафаровалар иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этган маҳаллалар хотин-қизлар фаъоллари ва отинойиларга Республикамизда ушбу йўналишда олиб борилаётган амалий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди. Айниқса, туманда бўлаётган ўзгаришлар, фуқароларимизнинг онгу шуурида бўлаётган ҳар бир ижобий ўзгариршларга нисбатан хайрихоҳлик ҳиссини уйғотишда отинойиларнинг ҳиссаси беқиёслиги қайд этилди.
Маҳаллаларда фаъолияти йўлга қўйилган отинойилар хотин-қизлар фаъоллари билан мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боришлари ва замон билан ҳамнафас тарзда ҳар бир муаммо ечимида иштирок этишлари таъкидлаб ўтилди. Тадбир давомида маҳаллалар отинойиларига соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тарбия, дин ва оила мавзулардаги янги китоблар тақдим этилиб уушбу тақдим этилган қитоблар асосида ҳар бир отинойи суҳбатдан ўтиши белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди. Ўз навбатида отинойилар ҳам бу эътибор учун ўзларинг самимий миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.
Сўх тумани ҳокимлигги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram