МАҲАЛЛА ВА ҲАРБИЙ ҚИСМ ҲАМКОРЛИГИДА НУРОНИЙ ОТАХОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-01-13 15:59:20 85
Маҳалла ва ҳарбий қисм ҳамкорлигида нуроний отахонлар ҳолидан хабар олинди
Армия ва халқ бирдамлиги ташкил этилаётган турли тадбирлар мисолида яна бир карра ўз исботини топмоқда. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар ушбу муштаракликни янада мустаҳкамламоқда.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳаллада жойлашган ҳарбий қисм вакиллари ҳамкорлигида тадбирлар ташкил этилди. Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган нуронийлар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғалари улашилиб, ташкилотчилар кекса ёшдаги фуқаролар дуои покларини олишга ҳам муваффақ бўлдилар.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини “Сабоҳат” кўчасида яшовчи, фронт ортида меҳнат қилган 94-ёшли табаррук отахон Умарали Бобоев хонадонида бўлган меҳмонлар отахон билан самимий мулоқотда бўлдилар. Отахонга байрам ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Тул чегара назорат-ўтказиш пункти ҳарбий хизматчиларига ҳам маҳалла томонидан ташкил этилган эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилди. Ўртада шаклланган мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ маҳаллада қарийб ҳар бир тадбир ҳарбийлар иштирокида ташкил этилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram