Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА “САХОВАТ ВА КУМАК” ЖАМҒАРМАСИ ҲИСОБИДАН 130 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-01-13 15:29:02    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кумак” жамғармаси ҳисобидан 130 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди

        Кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож фуқароларга берилаётган эътибор ва амалий ёрдам самараси ўлароқ, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар имконият доирасида бартараф этилаётир. Ушбу йўналишда туманимизда ташкил этилган “Саховат ва кумак” жамғармаси ҳисобидан маълум миқдордаги маблағлар қонун доирасида аниқ мақсадларга йўналтитрилмоқда.    

        Сўх туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Расулжон Мирсаидовнинг бизга берган маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси "Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 25-моддалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 январ кунидаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлар тўғрисида"ги 5633-сонли Фармонига асосан тумандаги уй-жойга мухтож оилаларни бошпана билан таъминлаш ва таъмирга муҳтож хонадонларни таъмирлаш мақсадида "Саховат ва кумак" жамғармасидан 82 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Бу бўйича Сўх тумани ҳокимининг 22 ноябрь 2022 йил кунги 162-11-159-ф-22-сонли фармойиши ҳам қабул қилинган.

        Расулжон Мирсаидовнинг сўзларига кўра тумандаги камтаъмин, эҳтиёжманд фуқаролар мурожаатларини ўрганиб "Саховат ва кумак" жамғармасидан 48 миллион 599 минг сўм маблағ бир марталик моддий ёрдам сифатида етказиб берилди. Бундай хайрли амал ва саховат ишларини бажариш янги йилда ҳам давом эттирилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram