Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАРКОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИ ҲИСОБИДА ТУРИШ ЁКИ ТУРМАСЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМАНИ ОЛИШ ТАРТИБИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

×

 2023-01-11 17:45:42    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Наркология диспансери ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисидаги маълумотномани олиш тартибидан хабардормисиз?

        Давлат хизматини кўрсатувчи субъект:

        Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

        Мурожаатлар қабул қилинади:

        – Давлат хизматлари маркази;

        – ЯИДХП – my.gov.uz орқали.

        Хизматдан фойдаланувчилар:

        Жисмоний шахслар

        Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўланадиган йиғим миқдори: 6 000 сўм (БҲМнинг 2,0 фоизи)

        Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

        Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизмати кўрсатилиши учун белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

        Аризани кўриб чиқиш муддати –реал вақт режимида.

        Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6191-сон Фармони билан 2021-йил 1-июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан наркология диспансери ҳисобида туриш ёки турмаслик тўғрисидаги маълумотнома талаб қилинмайди.

                Мамуржон Раҳимжонович Ҳаёев - Сўх туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази бош мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram