ТУМАНИМИЗДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ТАРҒИБОТ ВА ТУШУНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
2023-01-11 17:42:59 134
Туманимизда кенг қамровли тарғибот ва тушунтириш тадбирлари олиб борилди
Сўх туманида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари томонидан тузилган кундалик режалар ва берилган кўрсатмаларни ижро этишга қаратилган кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчилик ва муаммолар имкони борича жойида бартараф этиляпти.
Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят ФВБ бошлиғи ва туман сектор раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган тадбир ҳам айни шу муҳим масалага бағишланди. Тадбирда иштирок этган барча соҳалар вакилларига ўтказилаётган тадбирларнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.
Туманининг мазкур маҳалласида олиб борилган профилактик тадбирларда вилояти ФВБ бошлиғи ва туман сектор раҳбарлари иштирок этди. Ишчи гуруҳ аъзолари таркибига бириктирилган соҳалар вакиллари “Хонадонбай” тизими асосида атшкил этилган ўрганиш ишларида фаоллик билан иштирок этдилар.
Тарғибот тадбирлари давомида аҳоли яшаш хонадонларида уйма-уй юриб фуқаролар билан ёнғин, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликлар тегишли ташкилот ходимлари томонидан жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, аҳолига зарур тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram