САВОЛ - ЖАВОБ
2023-01-10 12:10:32 130
Савол - жавоб
Савол: Нафақалар тўғрисида тушунчалар берсангиз
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847- сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 20 августдаги 65 сонли буйруғи билан тасдиқланган “Бюджет таснифини қуллаш бўйича Йўриқнома”га вазирликнинг 2022 йил 9 декабрдаги 67- сонли буйруғи билан киритилган ўзгартириш ва қушимчаларга мувофиқ 175 бандига асосан нафақаларга :
Ишсизлик буйича нафақа;
Вақтинча меҳнатга лаёқатсиз нафақаси;
Бола тўғилганлиги учун нафақаси;
Дафн маросими учун нафақа;
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
Ногиронлиги бўлган боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васий ва ҳомийга) бола ун саккиз (18) ёшга тулгунга қадар ойига қўшимча бир дам олиш куни учун нафақа;
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа;
Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизларга нафақалар киради.
Ўктамжон Эргашев - Сўх туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram