Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҚОНУНИЙ ТАРТИБИ

×

 2023-01-10 12:06:28    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Ичимлик суви тармоғидан фойдаланишнинг қонуний тартиби

Қонунчиликка кўра, водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш:


фуқароларга БҲМнинг 10 дан 15 бараваригача (3 млндан 4,5 млн сўмгача);


мансабдор шахсларга 15 дан 25 бараваригача (4,5 млндан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


 Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган биноларни сув таъминоти ташкилотлари томонидан водопровод тармоқларига улаш:


мансабдор шахсларга БҲМнинг 70 дан 85 бараваригача (21 млндан 25,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Абдуманоф Умридинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram