Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА СЎХ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН

×

 2023-01-10 12:02:04    89

PDF юклаш
Чоп этиш


“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида Сўх туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан

        Президентимиз таъкидлаганидек, жонажон Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, хусусан солиқ тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожатномасида ҳам солиқ тизимида амалга ошириши лозим бўлган муҳим ўзгаришларини белгилаб берди.

        Хусусан, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қўллаши кутилаётган “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб турли солиқ ставкалари қўлланилиши кўзда тўтилмоқда. Мисол учун шароити энг оғир бўлган республикадаги 20-та туманларнинг айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоизга пасайтирилди. Жисмоний шахсларнинг қатъий солиғи бекор қилиниши кўзда тўтилган. Қўшилган қиймат солиғи 2022 йилда 15 фоиздан 2023-йил 1-январдан 12 фоизга пасайтирилмоқда.

        Шу билан бирга Президентимиз Мурожатномада давлат идоралари тадбиркорларга сервис хизмати кўрсатиши лозимлиги ва янги йилда мазкур жараён бўйича баҳолаш тизими жорий этилишини айтиб ўтдилар.

        Албатта, давлат солиқ хизмати органлари ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Сўх туман давлат солиқ иниспекцияси ходимлари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар олиб борилаётгани ҳамда уларга солиқ соҳасидаги ўзгаришлар бўйича учрашувлар олиб борилмоқда.

        Хусусан 2022-йил давомида Сўх туман давлат солиқ иниспекцияси томонидан 713-та тадбиркорлик субъектарини қийнаётган муаммолари ўрганилди.

        Биз солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек тадбиркорларга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

Фариджон Мирзоалиевич Турабоев – Сўх туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram