Сўх туманида “Ташаббусли бюджет”: 2022 йил сарҳисоби
2023-01-10 09:25:40 233
Сўх туманида “Ташаббусли бюджет”: 2022 йил сарҳисоби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар танлаб олиш ва молиялаштириш жараёни 2022 йилда туманимизда 2 босқичда олиб борилди.
Туманимиз аҳолиси томонидан овоз бериш натижаларгига кўра ғолиб деб топилган 7 та таклифларни молиялаштириш учун таман маҳаллий бюджетининг 5 фоизи 4.6 миллиард сўм ва туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 711.0 миллион сўм жами 5.35 миллиард сўм маблағлар йўналтирилди.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошиши ҳисобига туманимиз аҳолисини қийнаб келаётган 12.8 километр туман ички йуллари, 2 та умумтаълим мактаби ва 1 та мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб туманимиз аҳолисига фойдаланиш учун топширилди.
Шу жумладан:
Ушбу лойиҳалардан Себзор маҳалла фуқаролар йиғини “Тутиқатор” кўчасининг 1.5 километр ва “Олмазор” кўчасининг 1.5 километр қисми, Қақир маҳалла фуқаролар йиғини “Чинор” кўчасининг 1.4 километр ва “Себеда” кўчасининг 1.1 километр ички йўллари асфальтлаштирилиб берилди. Шунингдек Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-сонли УЎТ мактабга ёзги спорт майдончаси қуриш, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-сонли мактабни ва Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасини жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Ҳозирги кунда Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинининг 3.8 километр ва Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинининг 3.4 километр ички йулларни асфальтлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати