СЎХ ТУМАНИГА ЯНГИ ТАЯНЧЛАР ЕТИБ БОРДИ
2023-01-07 18:13:05 134
СЎХ ТУМАНИГА ЯНГИ ТАЯНЧЛАР ЕТИБ БОРДИ
Сўх туманидаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг электр таъминоти яхшиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ ҳудудларда электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизасия қилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.
Жумладан, Сўх туманининг “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам дастур асосида амалий ишлар бошланди.
Маҳалла ҳудудига 200 дан ортиқ янги темир-бетон таянчлар ўрнатиш, 4,9 км узунликда 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда ҳудуддаги мавжуд трансформатор пунктига қўшимча 2 дона янги трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Айни вақтда Сўх туманига дастлабки темир-бетон таянчлари етказилиб, ўрнатиш ишлари бошланди.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram