Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИДИР!

×

 2023-01-07 18:11:23    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!

Бу йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилишига 31 йил тўлади. Ушбу шонли сана ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар «Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида Республикамизнинг барча ҳудудларда бўлаётгани каби бизнинг туманимизда ҳам ўтказилмоқда.

Тумандаги ҳарбий қисмларнинг бирида бўлиб ўтган тадбир ҳам ҳарбий хизматчиларга эҳтиром рамзи сифатида ташкил этилди. Самимий мулоқотда мамлакатимизда кейинги йилларда замонавий, ихчам ва қудратли Миллий армияни шакллантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди. Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳияти яхшиланиб, мудофаа қудратимиз тобора мустаҳкамланаётгани ҳамда ҳарбийларимиз тинч-осойишта ҳаётимиз кафолати тимсоллари сифатида намоён бўлаётгани эътироф этилди.

— Байрам муносабати билан Сўх тумани ҳокимлиги, тумандаги ҳарбий қисмлар ва бошқа тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, — дейди Фарғона вилоят Маънавият ва маърифат маркази Сўх тумани бўлими раҳбари Гулшанжон Ибрагимов. — Айни кунларда ушбу мавзудаги тадбирлар туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими вакиллари барча аскар ва зобитларни табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг иқтидори ва салоҳияти ва унинг Ватан сарҳадларини қўриқлашдаги имкониятлари ҳақида гапирдилар. Ўз навбатида санъат ғунчалари ва ёш ҳаваскорларнинг чиқишлари ҳам тадбир иштирокчилари кайфиятига кўтаринкилик ҳадя этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram