Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ХИЗМАТИ

×

 2023-01-07 18:08:13    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Лицензиялаш хизмати

        "Лицензия" ахборот тизими орқали "Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган обектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, та’мирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома" олиш мумкин.

        Давлат хизматини кўрсатувчи субъект:

– Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси.

        Мурожаатлар қабул қилинади:

        – "Лицензия" АТ - license.gov.uz (https://license.gov.uz/) орқали;

        – ЯИДХП – my.gov.uz;

        Хизматдан фойдаланувчилар:

        Юридик шахс (қўриқлашнинг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, та]мирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган)

        Тўланадиган йиғим миқдори:

        — Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори – Бепул;

        — Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори — Бепул;

        Аризани кўриб чиқиш муддати – 20 иш куни.

        Амал қилиш муддати — Чекланмаган.

        Маълумот учун:

        Қўриқлашнинг техник воситаси — қўриқланадиган обектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилма.

        Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1-февралгача махсус ваколатли органга обектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда ўта муҳим ва тоифаланган обектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, сўзлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

                Ҳаёев Мамуржон Раҳимжонович - Сўх туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram