Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ КИМЛАРГА ВА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

×

 2023-01-07 18:05:37    215

PDF юклаш
Чоп этиш


Болалар нафақаси кимларга ва қандай тартибда берилади?

        Ҳар бир долзарб мавзу ҳақида мунозара қилишдан олдин, ушбу масалалар қайси қонун ҳужжатлари мезони асосида шакллантирилишига эътибор қаратиш лозим. Сарлавҳадаги, бугунги куннинг долзарб ва давраларда кўп бериладиган саволга жавобни ҳам, албатта, ушбу мавзудаги қонун ва қонуности ҳужжатлардан топиш мумкин.

        Оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган, Ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 4 августдаги  Ўзбекистон республикаси президентининг “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 4797-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 11 августдаги 6277-сонли фармони ҳамда мазкур фармонни ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори каби қонун ҳужжатларида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси тайинлаш тартиб ва қоидалари батафсил баён этилган.

        Мазкур қонун ҳужжатларида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун мурожаат этиш тартиби, керакли ҳужжатлар жамланмаси, ариза тақдим этиш муддати ва тартиби, аризаларни дастурга киритиш ва куриб чиқиш тартиби ҳамда нафақаларни тайинлаш ё ки рад этиш тартиби белгилаб берилган.

        Халқимизга енгиллик яратиш мақсадида оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими йўлга қўйилди. Мазкур тизим, яъни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

        «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали нафақа тайинлаш билан биргаликда, тизимда ҳисобда турганлик, яъни кам таъминланган оилаларга мансуб ё ки мансуб эмаслик ҳақида маълумотнома шакллантириш ҳам мумкин.

                  И. М. Иномжонов - БТПЖ Сўх тумани бўлими ягона ижтимоий реестр шуъбаси мудири





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram