Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳамма пенсиялар ошгани йўқ !

×

 2023-01-06 17:23:16    129

PDF юклаш
Чоп этиш


❗️ Ҳамма пенсиялар ошгани йўқ ! 2023 йил 1 январдан Қонунчиликка иккита ўзгариш киритилди: ???? Биринчиси, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақининг юқори чегараси ПҲБМнинг 10 баробари ((3 млн 240 минг сўм)дан 12 баробари (3 млн 888 минг сўм)га оширилди. Яъни, бунда фақат юқори ойлик олиб ишлаган фуқаролар пенсиялари ўзгариши мумкин. Сабаби эски тартибда чегарадан юқори қисми ҳисобга олинмасди. Бундан мавсад ижтимоий адолатни ўрнатиш. Юқори ойлик олган фуқаролар шунга мос кўп солиқ тўлаган. Ҳамма пенсияларга ҳам таъсир қилмайди. Бу жараён автоматик дастур орқали амалга оширилади. Ҳеч қандай ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Мисол учун, зарарли касбда 2 смена ишлаган фуқаро билан 1 смена ишлаган фуқаро пенсиялари тенг миқдорда бўлиб қолаётган эди. Энди шу пенсияларда 400 минг сўмгача фарқ бўлади. Қайтараман, бу ҳамма пенсияга, стажи кўпларга, баланд пенсия олаётганларнинг ҳаммасига ҳам таъсир қилмайди. ???? Иккинчиси, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлик пенсиялари олиб ИШЛАЁТГАН фуқаролар пенсияларини қайта ҳисоблаш ҳуқуқига эга бўлишди. Яъни, пенсия тайинланган кейин бир йилдан ортиқ ишлаган фуқаролар юқори иш ҳақи кўп олиб ишлаётган бўлса, пенсияси миқдори ўзгаришига сабаб бўлиши бўлиши мумкин.Бунинг учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармасига ушбу ногиронлиги бор фуқаролар қайта ҳисобга ариза беришлари мумкин. Қайтараман, ҳамма ногиронлик пенсияларига ҳам таъсир қилмайди. Болаликдан ногиронларга умуман алоқаси йўқ. Буни навбатдан ташқари ошириш деб қабул қилиш лозим. Доимгидек - анъанавий ҳурматли Президентимиз қарорларига асосан ёппасига ошириш йил давомида бўлиши режалаштирилган. Иккаласи бошқа-бошқа йўналиш. С. Х. Темиралиев - Сўх туман БТПЖ бўлим бошлиғи