Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-01-06 16:17:42    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманда электр энергияси таъминотидаги муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда

Таъкидлаш жойиз, туманимиздаги маҳаллаларда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш ва соҳадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича арзирли ишлар амалга оширилди. Бу йўналишда чекка ҳудудлардаги ички кўчаларда айниқса, ўтган йил давомида амалий ва ижобий ишлар ижрога йўналтирилди.   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 435-сонли қарорига асосан Сўх туманидаги оғир ҳудудлардан ҳисобланган Себзор маҳалла фуқаролар йиғини “Матонат” кўчасида ўтган йил декабр ойида мавжуд трансформаторга қўшимча равишда янги 160 кВАлик трансформатор пункти қурилиб, 58 та темирбетон устунлари ўрнатилди ҳамда 2,7 километр узунликда замонавий СИП кабел тармоғи тортилди. Маҳаллада электр энергияси таъминотидаги муаммолар шу зайил бартараф этилаётир.

Туманимизнинг Чашма ва Қалъача маҳаллаларида ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида соҳадаги муаммолар ҳал этилаётир. Ушбу маҳалалларда олиб борилаётган ишлар ва ўрнатилаётган замонавий трансформаторлар аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этишга омил бўлмоқда.  

4-сектор ҳудудидаги Зангат маҳалла фуқаролар йиғини “Чорводор” кўчасида ҳам 10 та темирбетон устунлари ўрнатилди ҳамда 1,7 километр узунликда замонавий СИП кабел тармоғи олиб келинди, ҳозирги кунда ишлар давом этмоқда. Қилинаётган барча ишлар бевосита давлатимиз раҳбари эътибори асосида амалга оширилаётгани соҳадаги ислоҳотлар самарасини янада юксалтиради десак, асло хато қилмаган бўламиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram